Талаба бўлишни хоҳловчилар учун хизматлар

Марказда тингловчилар учун тўрт хит таълим йўналиши бўйича тайёрланишга махсус ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилган. Ҳақиқий касб эгаси ва репетиторликда катта тажрибага эга бўлган ўқитувчилар исталган олий таълим муассасасига кириш учун тест синовларига муваффақиятли тайёрланишга ёрдам берадилар. Марказда бир неча босқичдан иборат, кириш синовларида аниқланган билим даражалари тахлили, оралиқ назоратларида аниқланган билимдаги камчиликлар ва барча босқичларда ўқиш жараёнига мослаштирилган тузатишлар ҳисобга олинган холда махсус ўқув тизими яратилган.

 

Доимий амалий машғулотлар тингловчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва муваффақият билан 1 – августда тест синовларидан ўтиб, талаба бўлишларига ёрдам беради. Ушбу машғулотлардан ташқари тингловчининг фаолиятлар доирасига мойиллик даражасини, қизиқишлар доираси, қобилиятини аниқлаш учун машғулотлар ўтказилади.

 

Дунёнинг узлуксиз ўзгаришларига мослашмоқ, унда фаол иштирокчи шахс бўлиш, асосий қайта қурувчи бўлиш, тараққиётнинг ижодкории ва ҳаракатга келтирувчиси бўлиш, юқори маданиятли инсон бўлиб етишиш - мана шулар бўлғуси мутахассисининг вазифаларидир, биз умид қиламизки сиз айнан шунақа мутахассис бўласиз.

 

Ҳозир биринчи қадам қўйиш керак – уни биз билан бирга бажаринг! Ва биз биргаликда муваффақиятга эришамиз.

 


 

 

ТАЪЛИМ  ЙЎНАЛИШЛАРИ  ва  ФАНЛАР

 

Техникавий – математика, физика, она тили ва адабиёт ёки инглиз тили;

Иктисодий – математика, чет тили, она тили ва адабиёт;

Ижтимоий – тарих, инглиз тили, она тили ва адабиёт;

Тиббиёт – биология, кимё, она тили ва адабиёт.

 

Барча йўналишларда махсусфакультатив курс жорий этилган.