Услубият ёки муваффақиятга эришиш босқичлари

 

Марказ жамоаси ходимлари ва ўқитувчилари — бу жуда ҳам барқарор команда, ягона аҳил механизм, нафақат умумий мақсадлари ва вазифалар билан, шунингдек кўп йиллик ижодий иш билан бирлашган, 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида биргаликда ҳаёт, яратилган анъаналар, ўқитувчиларга ғоят катта ҳурмат. Марказда ўзига хос хайрихоҳли муҳит яратилган, билимларга интилиш ҳукмронлик қилади. Ўқитиш жараёни талабларнинг ва тингловчилар шахсиятига ҳурмат билан қарашнинг ҳамжиҳатлиги асосида қурилади.

Жамоамиз тингловчилар ва уларнинг ота-оналари билан фақат шерикчилик шартларида ишлайди. Биз тингловчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳурмат билан муносабатда бўламиз ва бизга ҳам шундай муносабатда бўласиз деб умид қиламиз. Биз қарама-қаршиликларсиз, ўзаро муносабатларда этикага риоя қилиш, ўзаро ҳурмат ва бир-бирини тушуниш, биргаликда умумий мақсадга — олий таълим муассасасига муваффақиятли киришга интилиш тарафдоримиз.

Фақат иккала томоннинг, яъни Марказ (ўқитувчилар+ходимлар) ва Буюртмачи (тинловчи+уларнинг ота-оналари) тиришқоқлиги билан  биз муваффақиятга эришамиз!

 


БИЗДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КИРИШГА КАФОЛАТ БОР

 

Тажрибали                           Олий таълим                                 Иқтисодиёт

Ўқитувчилар                        муассасаларига                          Техникавий

                                                таянчли тайёргарлик                    Ижтимоий

                                                                                              Тиббиёт таълим йўналишлари бўйича

 

Ўқиш пуллик. Билим даражаси бўйича гуруҳларда. Сизга қулай бўлган вақтда.

Тўловларни босқичма босқич амалга ошириш.

 

БИЗНИНГ ШИОРИМИЗ: ПРОФЕССИОНАЛИЗМ-СИФАТ-ЖАВОБГАРЛИК-НАТИЖА-ПРЕСТИЖ


 

Биз билан ишлаш сизга ишончли бўлади!

 

Абитуриентнинг муваффақият формуласи содда ва мантиқли, иккита ташкилий қисмдан иборат:

1. Абитуриент – тингловчи – истак, тиришқоқлик, қатъиятлик, бардош ва ҳар куни тайёрланиш.

2. Ўқитувчилар ва ходимлар – узлуксиз ўқитишни ташкил қилиш, Марказ ўқув услубларини амалга ошириш, маҳорат ва бардошлик, ҳар бир тингловчига ёрдам беришга эътибор ва хоҳиш.

 

Марказ фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи нафақат тингловчиларнинг турғун юқори фоизи билан ўқишга киришларида, балки Марказ битирувчилари, олий таълим муассасалари талабаси  ёинки олий маълумотли бўла туриб, Марказга суюкли ўқитувчиларини кўришга келишни давом эттиришларида ҳамдир. Улар ўзларининг режалари ва ютуқлари ҳақида айтиб беришади, укалари ва жиянларини ўқитишга олиб келишади.

 

 

ТАҲЛИЛ

 

Таълим жараёнининг Марказ ходимлари томонидан мунтазам олиб борилган таҳлилии ўз вақтида куйидагиларни аниқлашга имкон беради:

• тингловчининг барча фанлар бўйича кўрсаткичларини (баҳолар, баллар);

• тингловчининг гуруҳда ва барча тингловчилар ўртасидаги ўрни ва билим савиясини;

• ҳар бир машғулотнинг тингловчи томонидан ўзлаштириш даражаси ва ҳолатини;

• таҳлил натижалари асосида ҳар бир тингловчининг дастурни ўзлаштириши бўйича камчиликлари ошкора этилади;

• ўз вақтида билимдаги камчиликларни бартараф этиш, ўқиш жараёнининг барча босқичларида билимларни тузатиб бориш.

 

 

 

Марказда ўтказилаётган психолого-педагогик ҳулоса чиқариш, касбга йўналтириш бўйича ишлар, тингловчига таълим йўналишини тўғри танлашга, қизиқишлар доирасини қўрсатишга, унинг ижодий имкониятларини, фаолиятнинг у ёки ўзга соҳаларига мойиллигини аниқлашга ёрдам беради – булар ўқитишнинг бошланғич босқичда амалга оширилади.

 

Марказ психологларии куйидаги услублардан фойдаланишади:

• дифференциаль – диагностик саволнома;

• "қизиқишлар харитаси";

• қобилиятларини аниқлаш учун қисқа тестлар;

• Равен тести;

• қизикишлар доирасини аниклаш тести.

 

Хотира ва диққатни ривожлантирадиган дастурлар:

• Холланд услуби;

• Каверинанинг қобилиятни аниқлаш ҳақида профессионал хлоса чиқариш услуби;

• Айзенк тестлари ва бошқалар.

 

 

Танланган таълим дастури бўйича таълим жараёни Жадвалига мувофиқ турли хил таълим хизматлари кўзда тутилган.

Махсус факультатив дарсларида тест тўпламлари бўйича аниқланган билим даражалари:

• абитуриентга феъл-атворининг ўзига хос хусусиятлари, шахсининг тури, қобилияти асосида таълим йўналишини, ихтисосликни, Олий таълим муассасасини қатъиян танлашга ёрдам беради;

• Олий таълим муассасасига кириш эҳтимоли ва муваффақиятли бўлишини мўлжаллаб беради.

 

Махсус факультатив машғулотлари натижалари, расмий тест имтиҳонларининг машқ қилиш шаклида 3 босқичда ўтказиладиган якуний тест синовларида намоён бўлади.

 

Имтиҳонлар 1 августда ўтказиладиган Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига юқори даражада яқинлаштирилган шаклда ўтказилади. Тингловчилар Саволлар китобчаси, Жавоблар варақаси, Титул варақаси ва Рухсатномалар билан белгиланган вақт тартибида ишлашади. Булар тингловчларга нафақат тестлар билан ишлаш амалий тажрибани эгаллашни, шунингдек психологик ва физиологик тайёргарликни таъминлайди.

 

Тест синови машқлари 3 маротаба ўтказилади: май ойида, июнь ойида ва июль ойида.

• Барча ишлар услубчилар томонидан текширилади, нотўғри жавоб берилган саволлар кўрсатилади ва баллар ҳисобланади;

• Тест синовлари натижалари баллари билан қайдномада келтирилади;

• Ундан сўнг ўқитувчилар барча гуруҳларда хатолар билан ишлашни ташкиллаштиришади, назарий маълумотлар қайтадан такрорланади, тестларни эпчиллик билан ишлаш кўникмалари шакллантирилади;

• Махсус факультатив машғулотларининг якунида тингловчилар жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул қоидалари ва қабул режалари ҳақида маълумотлар берилади, олий таълим муассасаларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар билан таништирилади, таълим муассасалари ва ихтисосликлар ҳақида керакли статистик маълумотлар билан таъминланади;

• Ҳар бир абитуриентга олий таълим муассасасига кириш учун, тўплаган баллари, қабул режаси, психолог тавсияси ва унинг шахсий хоҳиши асосида муайян тавсиялар берилади.

 

 

КУТУБХОНА - Бизнинг нашрлар

 

Марказда ташкил этилган таълим тизими ўқувчилар томонидан тестларни ечишда йўл қўйиладиган хатолар, уларнинг билимларни ўзлаштиришдаги камчиликлар ва бўшлиқларни аниқлаб беради.

Тингловчиларнинг билимини тартибга солиш, тест синовларига тайёрланишга ёрдам бериш, тестлар устида астойдил ишлашга ўргатиш учун Марказ ўқитувчилари услубий қўлланмалар, тавсиялар, ҳамма дастур бўйича, ҳар бир фан ёки мураккаб мавзулар бўйича синов тестлари тўплами тайёрлаганлар.