Биз хакимизда

“UNIKUM-SHANS” Нодавлат таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Вазирлик қошида Хўжалик ҳисобидаги Республика олий таълимгача тайёрлов Маркази сифатида 1994 йилда асос солинган бўлиб, ёшларни Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи ўртача 92% ни ташкил этмоқда.

 

Ўз вақтида марказда 70 дан ортиқ ўқитувчилар: профессор-фан докторлари - 4 киши, доцент-фан номзодлари - 20 киши ва катта ўқитувчилар - 27 киши ҳамда Тошкент шаҳридаги нуфузли лицейлар ўқитувчилари фаолият юритиб келишган.

 

Марказнинг 20 йиллик фаолияти мобайнида бизнинг профессионал ўқитувчиларимиз томонидан педагогик амалиётда абитуриентларни Ўзбекистон ҳамда чет эл олий таълим муассасаларига интенсив тайёрлаш бўйича уникал услубиятлар яратилган ва жорий қилинган.

 

Марказ ташкил этилган кундан буён ёшларни олий таълим муассасаларига киришга тайёрлашда етакчилик қилмоқда ва ҳақиқатан 1- ўринни эгаллаб келмокда.

 

Бизнинг фахрийларимиз

 

 Умумий маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қўйилган вазифаларни бажариш учун Марказ ташкил этилаётган пайтда ўқитувчиларимиз томонидан махсус ўқув режалари, дастурлар ва дарсларга турли дидактик материаллар: услубий қўлланмалар, машқ қилиш учун тестлар, машқлар, маърузалар, фанлар бўйича мураккаб мавзуларга конспектлар ишлаб чиқилган.

 

 

Ўқитувчилар томонидан яратилган дастурлар ва ўқув услублари тингловчиларга ўқиш ишларини билиш ва кўникмалар ҳосил қилишда ёрдам беради ҳамда ўқиш учун қизиқиш уйғотади. Марказнинг ўқув жараёни жадвалида назарий ва амалий машғулотлар, турли хил назорат ишлари, синовлар, гуруҳлар бўйича консультациялар ва қўшимча дарслар, махсус факультатив дарслар, руҳшунос билан машғулот, якуний тест синовлари кўзда тутилган.